КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Ватан ҳимояси - олий бурч!

11.01.2018 | Маданий-маърифий фаолият

Фото: Саидакбар МУТАЛОВ

Наманган давлат университети "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати Поп туманида жойлашган Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинларига қарашли 7552-сонли ҳарбий қисмда маънавий-маърифий тадбир ташкил этди. Тадбир аввалида ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Х.Турғунов ҳамда университет маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори А.Исоқбоевлар байрам қутловларини билдирдилар. Шунингдек тадбирга университетнинг "Creative" талабалар театр студиясининг "Алпомишнинг қайтиши" номли мардонавор руҳдаги спектакли туҳфа қилиниб иштирокчиларга тақдим этилди. Байрамни ўзгача кўтаринкилик ила ўтказиш мақсадида "Айкидо" спорт тури бўйича шуғулланувчи, федерация аъзоларидан иборат талабалар ўз спорт чиқишларини ҳам намойиш этдилар!

Айниқса, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши талабалари тадбир давомида бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларнинг суратларини қалам тасвир йўналишида қоғозга муҳрлаб, ўз эгаларига тортиқ қилдилар.

Байрам тадбири давомида ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ва ажойиб саҳна кўринишлари барчани бирдек мамнун этди.

Якунда ҳарбий қисм ва Наманган давлат университети ўзаро ижтимоий, маънавий-маърифий соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, турли лойиҳа ва дастурларни мунтазам ташкил этиш масалалари бўйича келишиб олдилар.

Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбирлари ва қутлов аксиялари ҳали давом этади.

Саидакбар МУТАЛОВ




Манбаа: Маънавият-Маърифат Ва Иқтидорли Ёшлар Билан Ишлаш Бўлими

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев