КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

“Миллий армиямиз ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида Ҳарбий Ватанпарварлик Марафони ташкил этилди (Фото)

10.01.2018 | Маданий-маърифий фаолият

Фото: Ахборот хизмати

2017 йил 9 - январ куни Наманган вилоят ҳокими ташаббуси билан ўтказилган ҳарбий ватанпарварлик марафонида Наманган Давлат Университети талабалари марафонда иштирок этишди. Марафонга И.Каримов кўчасидан старт берилди. Марафончилар вилоят ҳокимлиги биноси олдидаги “Мустақиллик Майдони” гача 5 километрлик масофага маҳалла фуқаролар йиғинлари, Ватанпарвар ташкилоти ходимлари, талабалар ва Наманган шаҳри ҳудудида жойлашган Ҳарбий қисм аскарлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Марафон якунида ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Шунда Наманган вилоят ҳокими ўринбосари Олий Мажлис депутати Маткаримов Фахриддин Жўраевич сўзга чиқиб, барча марафон қатнашчиларини “14 - январ Ватан Ҳимоячилари” куни билан табриклаб, ғолибларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Жисмоний маданият факултети 3 - курс 303 - гуруҳ талабаси Абдуллаев Муҳиддин муносиб 1 - ўринни эгаллагани учун вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси “Ёшлар мураббийси” ордени сохиби, спорт устаси Музаффарова Людмила Матисламовна “Энг фахрий марафончи” номинатсияси билан тақдирланиб, вилоят ҳокими қимматбаҳо совғаларига сазовор бўлди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг қатнашчиларга кўнгилочди консерт дастури намойиш этилди.






НамДУ талаба спорт уюшмаси раиси Н.Абдуллаев




Манбаа: Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев