КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

10.01.2018 | Маданий-маърифий фаолият

Фото: Акмалжон Абдуллаев

2018 йил 6 январь куни Поп туманидаги Найман МФЙ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасини тарғиб этиш бўйича  тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирда МФЙ раиси, маслахатчилари, масъул котиб ва МФЙ фуқаролари иштирок этишди. Тадбирни МФЙ раислари кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди. 

Тадбирда Наманган давлат университети Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси доценти О.Маматов, катта ўқитувчиси А.Абдуллаев ва Б.Саримсоқовлар иштирок этишди ва тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти тўғрисида маъруза қилди. 

Маърузачилар ўз сўзларида Мурожаатномада билдирилган мулоҳазалар, белгиланган асосий йўналишлар, шунингдек МФЙ фуқароларининг бу соҳада олдида турган вазифалари бўйича тарқатма материаллар ва тарғибот воситалари ёрдамида фикрлар билдирди.

Шунингдек, маъруза юзасидан МФЙларнинг фаол фуқаролари ўз муносабатларини билдиришди ва мазкур Мурожаатномани ҳар бир фуқаро билиши, ҳар бир оилада ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлашди

Тадбир юқори савияда ташкил этилди ва иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.




Манбаа: Ижтимоий-иқтисодий факультет

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев