КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Ижтимоий-иқтисодий факультет профессор-ўқитувчилари томонидан Наманган шаҳридаги маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

05.01.2018 | Маданий-маърифий фаолият

Фото: М. Содиржонов

Университет профессор-ўқитувчилари томонидан Наманган шаҳридаги маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг дастлабки натижалари аҳолининг ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топмоқда, одамларнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга ишончи ўсиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлис ва ҳукумат аъзолари, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий кенгашларга сайланган халқ ноиблари ҳамда барча бўғиндаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари, Ўзбекистоннинг 33 мамлакатдаги дипломатлари иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон тарихида илк маротаба Президентнинг парламентга 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномаси тақдим этилди.

Президентимизнинг тарихий Мурожаатномасидаги белгиланган устувор йўналишлар нафақат давлат идораларидан, балки нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, кенг жамоатчиликдан янада масъуллик ва фидойиликни талаб этади.

 Профессор-ўқитувчилар ва талабалар мазкур маърузани қайта-қайта ўқиши, ундаги устувор вазифаларни ўзининг фаолият дастури деб билмоғи керак. Бугун, янги инновацион имкониятлар даврида ҳар бир фуқаро давлат тақдирини халқи билан боғлаган бир пайтда, ўз ҳиссасини  қўшиши ва ривожланишнинг стратегик моҳиятини тарғиботчисига айланиши керак.

Ижтимоий-иқтисодий факультети профессор-ўқитувчилари ва фаол талабалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасини тарғиб этиш бўйича  Наманган шаҳри ва туманлардаги Маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот тарғибот тадбирларида фаоллик кўрсатишмоқда. 

2018 йил 4-5 январь кунлари Наманган шаҳридаги “Орзу” ва “Ишонч” маҳалла фуқаролар йиғинларида Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси катта ўқитувчиси А.Абдуллаев ва Наманган шаҳридаги "Мажнунтол" хамда Наманган туманидаги "Нугайкургон" Маҳалла фуқаролар йиғинларида Тарих кафедраси укитувчиси М.Махмудовлар ва бошқа бир қатор профессор-ўқитувчилар томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилди. Ташкил этилган тарғибот тадбирларида жами 200 дан ортиқ фуқаролар иштирок этишди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти тўғрисида маъруза қилнди. 

Маърузачилар томонидан Мурожаатномада билдирилган мулоҳазалар, белгиланган асосий йўналишлар, шунингдек МФЙ фуқароларининг бу соҳада олдида турган вазифалари бўйича тарқатма материаллар ва тарғибот воситалари ёрдамида фикрлар билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тақдим этилган Мурожаатномада баён қилинган режа ва лойиҳалар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз тараққиётини, халқимиз фаровонлигини янги, янада юксак босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Ижтимоий-иқтисодий факультети декани Н.Дехканов




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев