КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Университет профессор-ўқитувчилари томонидан Наманган шаҳридаги маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

05.01.2018 | Маданий-маърифий фаолият

Фото: А.Абдуллаев

2018 йил 4 январь куни Наманган шаҳридаги Фаровон хамда Орзу МФЙ биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасини тарғиб этиш бўйича  тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирда МФЙларнинг раислари, маслахатчилари, профилактика инспектори, масъул котиб ва МФЙ фуқаролари иштирок этишди. Тадбирни МФЙ раислари кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди. 

Тадбирда Наманган давлат университети Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси катта ўқитувчиси А.Абдуллаев иштирок этди ва тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти тўғрисида маъруза қилди. 

Маърузачи ўз сўзида Мурожаатномада билдирилган мулоҳазалар, белгиланган асосий йўналишлар, шунингдек МФЙ фуқароларининг бу соҳада олдида турган вазифалари бўйича тарқатма материаллар ва тарғибот воситалари ёрдамида фикрлар билдирди.

Шунингдек, маъруза юзасидан МФЙларнинг фаол фуқаролари ўз муносабатларини билдиришди ва мазкур Мурожаатномани ҳар бир фуқаро билиши, ҳар бир оилада ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлашди

Тадбир юқори савияда ташкил этилди ва иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси катта ўқитувчиси А.Абдуллаев




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев