КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Қабул комиссиясига топшириладиган ҳужжатлар

29.12.2017 | Абитуриентларга

Бакалавр таълим йўналишларига

Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 20 июндан 15 июлгача қабул қилинади. Абитуриент олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

086-У — шакл бўйича тиббий маълумотнома;

паспорт (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;

3.5 х 4.5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;

меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма ва ишлаб турган соҳадан тавсиянома (махсус сиртқи бўлим абитуриентлари учун);

ректор номига ариза;

танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги тасдиқловчи ҳужжатлар;

абитуриент томонидан паспорт (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади.

Магистратура мутахассислигига:

Магистратурага киришда абитуриентлар (бакалавр даражасига эга бўлганлар, дипломли мутахассислар) олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза;

олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;

чоп этилган илмий мақола ёки тезислари (ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатлари) нусхаси (мавжуд бўлган ҳолда)

3.5 х 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;

086-У — шаклдаги тиббий маълумотнома.

Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида абитуриентлар паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлик ҳақидаги ҳужжатларини шахсан кўрсатадилар.

Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот олмоқчи бўлган шахслар таълим муассасасининг қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

таълим муассасаси ректори (директори) номига ариза;

олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан (хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари ўрнатилган тартибда нострификатсиядан ўтказилган бўлиши лозим);

3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;

086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.

Паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.

ДИҚҚАТ!

Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент тест синовларидан (олий таълим муассасасидан) четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.




Манбаа: www.edu.uz

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев