КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Тест ўтказиш қоидалари

29.12.2017 | Абитуриентларга

Тест синовлари кундузги ва махсус сиртқи бўлимлар учун 1 августда ўтказилади.

Олий таълим муассасасида танланган таълим йўналишига қараб абитуриентлар тегишли равишда икки ёки уч фан мажмуалари бўйича тест синовларидан ўтадилар.

“Журналистика”, “Халқаро журналистика” ва “Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати” таълим йўналишлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда (0 билан 75,6 баллгача бўлган оралиқда баҳоланувчи) ижодий имтиҳонлар ўтказилади.

Тест топшириқлари ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.

Мажмуанинг ҳар бир фани 36 топшириқни ўз ичига олади.

Қуйидаги вақт меъёрлари белгиланади:

а) 72 саволга — 2 соат;

б) 108 саволга — 3 соат.

Мажмуалар қуйидаги фанлар бўйича шаклланади:

1. Она тили ва адабиёти: ўзбек тили ва адабиёти

2. Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти

3. Она тили ва адабиёти: қорақалпоқ тили ва адабиёти

4. Математика (информатика билан)

5. Физика

6. Кимё

7. Биология

8. Тарих

9. География

10. Чет тили: инглиз тили

11. Чет тили: немис тили

12. Чет тили: франсуз тили

“Математика (информатика билан)” фанидан тест саволлари “Математика” фани бўйича биринчи 30 та савол, “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича охирги 6 та саволдан иборат бўлади.

Тест синовлари бошланишига қадар 30 дақиқагача абитуриентлар жавоблар варақасини тўғри тўлдириш тартиби билан танишадилар ва унинг тегишли жойига ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ёзадилар. Бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.

Тест синовларини ташкил этиш ва уларни жойларда адолатли ўтказиш масъулияти тест синовлари қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда Давлат тест маркази вакиллари, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари раислари, ҳокимликлар ва улар томонидан тайинланадиган аудиторияларнинг раҳбарларига юкланади.

Тест синови синов ўтадиган хонада синовни ўтказиш қоидалари талабларига қатъий риоя этилган тарзда тўғри ва адолатли ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий масъулият аудитория раҳбари ва кузатувчиси зиммасига юкланади.

Тест синови эрталаб соат 8 дан 30 дақиқа ўтганда бошланади.

Жавоблар варақаси абитуриент томонидан ҳаво ранг пастаси бўлган шарикли ручка билан тўлдирилади.

Жавоблар варақасини тўлдиришга тест синови учун белгиланган вақт меъёрига қўшимча 20 дақиқа ажратилади.

Жавоблар варақаси тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Жавоблар варақасидаги тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган абитуриентларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.

Абитуриент томонидан уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш қатъий ман этилади.

Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалкулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компютер, телекоммуникатсия воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест синовлари давомида тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, тест синови учун ажратилган вақт тугаганидан кейин тест материалларини топширишдан бош тортса, тест материалларини аудиториядан ташқарига чиқарса, абитуриент тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва Давлат тест маркази вакили ёки аудитория раҳбари ва кузатувчилари томонидан далолатнома тузилиб, у тест жараёнидан четлаштирилади.

Тест синови жараёнида абитуриент томонидан саволлар китоби варағи йиртиб олинганлиги аниқланса, тест синовларини топшириш қоидалари бузилган ҳисобланади ва тест синовидан четлаштирилади.

Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.

Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент тест синовлари натижаси эълон қилинган кундан бошлаб ўн беш кун давомида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апеллятсия комиссиясига ёзма тартибда апеллятсия шикояти бериш ҳуқуқига эга.




Манбаа: www.edu.uz

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев