КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Халқаро алоқалар бўлими

29.12.2017 | Марказлар ва бўлимлар

Бўлим бошлиғи:  Лутфуллаев Пўлатхон Мухибуллаевич
Телефон:  998 69 2270445, 2270144 Мобил:  998 90 7400192 
Факс:  998 69 2270445, 2270144
email: pulathon2001@gmail.com, pulathon2001@yahoo.com  

Университетнинг халқаро алоқалар бўлими 2010 йилда қайта ташкил этилган. Шу вақт мобайнида НамДУнинг халқаро доирада ўз стратегияси ва режалари шаккллантирилди ва унинг мақсад ва вазифалари белгиланди. Ушбу бўлим университетда халқаро алоқаларни ривожлантиришга, кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришда ҳамда ўқув-услубий ва илмий тадқиқот ишларида жаҳон тажрибасидан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил қилинган.

Бўлимнинг мақсади:  

Халқаро алоқаларни кенгайтириш орқали НамДУда юқори сифатли таълим ва замонавий ўқув жараёнини ташкил этишга кўмаклашиш;

Халқаро алоқалар соҳасида НамДУни Республика олий ўқув юртлари орасида етакчилар қаторидан ўрин олишда кўмаклашиш. 

Нафақат мамлакат балки халқаро миқёсда ҳам НамДУнинг уқув ва илмий рейтинг даражаларини юқорилашга ёрдам бериш; 

Хорижий оилй таълим муассасалари, илмий тадқиқот марказлари, малака ошириш институтлари, таълим ва тарбия ишлари билан боғлиқ бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

Eнг сўнгги ўқув ва илмий тажрибаларни ўрганиш ва уларни таълимга тадбиқ этиш;

Талаба ва ўқитувчи ходимларни дунёнинг нуфузли таълим муассасаларида тажриба орттириш ва стажировка ўташи учун ташкилий ишларни мувофиқлаштириш ва бошқариш;

Бундай мақсадларни амалга ошириш пировардида таълим сифатини оширишга хизмат қилади.  

Бўлимнинг асосий вазифа ва функсиялари:

Озбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг халқаро алоқаларга доир буйруқлари, модемномалри, кўрсатмаларини бажарилиши ва ижросини таъминлайди; 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазилиги томонидан юбориладиган хатлар ва кўрсатмалар ижросини таъминлайди ва ҳисоботлар тайёрлайди; 

Ўзбекистондаги аккредитатсиядан ўтган дипломатик корпуслар, ваколатҳоналар, донор ташкилотлар билан муносабатларни ўрнатади ва ривожлантиради.

НамДУ билан хорижий олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот марказлари ўртасида ўрнатилаётган алоқаларни шартнома, меморандум, баённома, келишув асосида белгиланган тартибларга мувофиқ расмийлаштиради, ва бажарилишини назорат қилади; 

Университетга ташриф буюрувчи хорижий мутахассислар, академик ходимлар ва ҳамкор вакилларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;   

Таълимни ривожлантиришга қаратилган хорижий сармояларни жалб этиш ишларини олиб боради;

Университетнинг илмий тадқиқотчилари, докторантлари, профессор ва ўқитувчи ходимлари, талабалари учун таълим грантлари ва илмий тадқиқодлари учун фонд маблағларини олиш учун танловда иштирок этишларига кўмак беради ва уларга йўл йўриқ кўрсатади; 

Университетнинг илмий тадқиқотчилари, докторантлари, профессор ва ўқитувчи ходимлари, талабалари чет эл хизмат сафарларига боришлари учун ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмак беради ва мувофиқлаштиради;

Университетнинг илмий тадқиқотчилари, докторантлари, профессор ва ўқитувчи ходимлари, талабаларининг илмий ва академиc салоҳиятини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ИСТEДОД” жамғармаси, DAAD, ITEC, MTCP, SCP, TCDC, Erasmus Mundus, SIDA, JICA, KOICA, UNECO ва бошқа халқаро ташкилот ва таълим фондлари танловларида иштирокини мувофиқлаштиради.




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев