КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Магистратура бўлими

29.12.2017 | Марказлар ва бўлимлар

Бўлим бошлиғи - Сайпиев Турсунпулот Собитович
Манзил: Наманган ш., Уйчи кўча, 316 уй.
Телефон: ( 99894 645-04-46) 
Факс: ( 99869227-05-83) 
email: magistr_namdu@ilm.uz

Магистратура бўлимини ташкил этилиш

2007-2008 ўқув йилида университетнинг Магистратура бўлими магистратура тўғрисидаги 2008 йил 4 февралдаги Низомга мувофиқ 2008 йилнинг 18 февралидан бошлаб университетнинг магистратура бўлими қайта ташкил этилди.

Магистратура бўлими бошқаруви

Магистратура бўлими бошлиғи Сайпиев Турсунпулот Собитович 1975 йил 17 августда Наманган вилояти Чортоқ  тумани Короскон қишлоғида туғилган. 1997 йил Наманган Давлат университетининг Физика-химия факултетининг Кимёйўналишини тамомлаган. 2005 йил Номзодлик диссертатсийсини муваффақийтли ҳимой қилган, техника фанлари номзоди. 2015 йил 2 сентябрдан Магистратура бўлимида фаолият олиб бормоқда.

Магистратура аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, бакалаврият негизида камида икки йил давом этадиган олий та`лимдир.

Магистратура та`лим дастурини тугатган битирувчиларга якуний давлат аттестатсияси натижаларига кўра та`лимйўналишининг аниқ мутахассислиги бўйича магистр академик даражаси тўғрисидаги давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом берилади.

Тегишли мутахассисликлар бўйича магистрларни тайёрлаш кадрлар буютрмачиларнинг таклифлари асосида, давлат аккредитатсиясидан ўтган олий та`лим муассасаларида амалга оширилади.

Магистр:

танланган мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот, илмий-педагогик ва касбий фаолиятни мустақил юритишга;

касбий фаолиятда замонавий ахборот-коммуникатсия технологияларидан фойдаланишга;

олий таълим муассасасидан кейинги таълимни магистрлик тайёргарлигига мувофиқ мутахассислик бўйича катта илмий ходим-изланувчилар институтида давом эттиришга;

кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида қўшимча касб таълими олишга тайёрланади.

Магистр ўз мутахассислиги, илмий ва илмий-педагогик тайёргарлигига мувофиқ касбий фаолиятининг қуйидаги турлари:

илмий-педагогик;

илмий-ижодий;

илмий-тадқиқот ва тажриба;

лойиҳа-конструкторлик;

лойиҳа-технологик;

ишлаб чиқаришда бошқарув, шунингдек бакалавриат таълим йўналишига мувофиқ бошқа фаолийт турлари бўйича ҳам шуғулланиши мумкин.

Магистр касб фаолиятининг асосий соҳалари қуйидагилар киради:

илмий-тадқиқот муассасалари, лойиҳалаш ташкилотлари, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш корхоналари;

давлат ва нодавлат олий, ўрта махсус, касб-хунар та`лим муассасалари;

магистр академик даражасини талаб қиладиган бошқа турдаги фаолиятлар.

Магистратура талабалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Магистратура талабалари:

таълим, фан, маданийт, техника, иқтисодиётни, ижтимоий ва бошқа соҳаларни ривожлантиришнинг замонавий тенденсияларига мувофиқ билимларни олиш;

олий талим муассасаси фаолийти билан боғлиқ муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишда бевосита иштирок этиш;

олий таълим муассасаси ахборот-ресурс марказлари хизматларидан, шу жумладан ўқув-методик ва илмий адабиётлардан, шунингдек олий таълим муассасасининг уставида белгиланган тартибда бошқа турдаги хизматлардан бепул фойдаланиш; 

илмий-тадқиқот ишларида, конференсиялар ва симпозиумларда иштирок этиш;

ўз илмий-тадқиқот ишларини илмий нашрларда чоп этишга тақдим этиш;

олий таълим муассасаси кенгаши тавсийсига мувофиқ етакчи хорижий ва республика таълим (илмий) муассасаларида амалиёт ўташ, стажировкада бўлиш ёки магистрлик диссертатсийсининг тажриба-синов қисмларини бажариш учун ушбу муассасалар билан тегишли келишувлар мавжуд бўлганда уларга йўлланма олиш;

олий таълим муассасаси раҳбариятининг қарорларидан норози бўлган тақдирда тегишли идораларга белгиланган тартибда шикоят қилиш;

талабалар учун қонунчиликда белгиланган тартиб ва миқдорлардаги стипендия, Давлат стипендияси ҳамда ўқишга йўллаган юридик ва жисмоний шахслар томонидан тайинланадиган стипендияларни олиш ҳуқуқига эга.

Магистратура талабаси қонун ҳужжатларида ёки олий таълим муассасаси уставида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

Магистратура талабаларининг мажбуриятлари:

магистратуранинг тегишли мутахассислиги бўйича ўқув режалари ва дастурларида назарда тутилган билимларни эгаллаш ва ўзлаштириш;

ўқув режада назарда тутилган барча турдаги топшириқларни белгиланган муддатларда бажариш, шунингдек магистрлик диссертатсиясини тайёрлаш;

олий таълим муассасасининг устави талабларига ва ички тартиб қоидаларига риоя этиш. 

Магистратура талабасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

Магистратурада та`лим жараёни магистрлик диссертатсияси ҳимояси билан тугалланади.

Магистрлик диссертатсиясини тайёрлаш жараёнида талаба:

Илмий (ёки илмий-техник, илмий-ижодий) изланишлар олиб бориши, касбий муаммоларни кўра олиши ва уларни эчишнинг умумий усуллари вайўлларини ўрганиш;

ўқув тадқиқот давомида олинган ахборотларни матн ёки тасвирлар (чизма, расм) шаклида мужассамлантира олиши;

танланган мавзунинг долзарблигини асослаш;

соҳа бўйича ечилаётган илмий (ижодий) техник масала ҳолатини таҳлил қилиш;

илмий-техник, техник-иқтисодий ва бошқа талабларни шакллантириши, қўйилган масалани ечиш услубларини кўриб чиқиш ва энг самаралигини аниқлаши;

енг самарали муқобил ечимни илмий, конструкторлик, технологик ва техник-иқтисодий жиҳатдан асослаб бериши;

енг самарали муқобил ечимнинг патентга лойиқлиги ва патент софлигини тадқиқ қилиш;

илмий-техник масала ечимининг натижалари бўйича хулосалар ва таклифларни шакллантириши ҳамда иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида қўллаш имкониятларини аниқлаш лозим.

Магистратура талабалари ҳақида маълумот

Магистратура мутахассисликларда 2015-2016 ўқув йилида жами 136 нафар талабалар ўқимоқда. Шулардан 70 нафари 1-курслар, давлат гранти асосида 19 нафари, 66 нафари 2-курслар, улардан 18 нафари давлат гранти асосида ўқийди.

Магистратура мутахассисликлари ҳақида маълумот

Университетда 2015-2016 ўқув йилида 13 та Магистратура мутахассисликлари фаолият олиб бормоқда. 

1 курслар бўйича 13 та Магистратура мутахассисликлари

5А140501- Кимё(фанйўналишлари бўйича),                            

5А140602-География (ўрганиш об`екти бўйича, 

5А140101 - Биология (фанйўналиши бўйича) ,                    

5А120101 - Адабиётшунослик (инглиз адабиёти) ,

5А120102 - Лингвистика (инглиз тили),

5А120102 - Лингвистика (ўзбек тили)

5А140202 - Физика (йўналишлар бўйича ),

5А110901 - Педагогика назарияси ва тарихи;

5А112001 - Жисмоний тарбия ва спорт машг`улотлари назарияси ва методикаси,

5А120301 - Ўзбекистон тарихи.

5А130101 - Математика (йўналишлар бўйича)

5А130202 - Амалий математика ва ахборот технологиялари

5А 110801 - Тасвирий санъат ва амалий безак санъати.

2 курслар бўйича 10 та Магистратура мутахассисликлари:

5А140501 - Кимё(фанйўналишлари бўйича),

5А140602 - География (ўрганиш об`екти бўйича),

5А140101 - Биология (фанйўналиши бўйича) ,                  

5А120101 - Адабиётшунослик (инглиз адабиёти) ,

5А120102 - Лингвистика (инглиз тили),

5А120102 - Лингвистика (ўзбек тили)

5А140202 - Физика (йўналишлар бўйича ),

5А110901 - Педагогика (фаолият тури бўйича);                          

5А112001 - Жисмоний маданият,

5А120301 - Ўзбекистон тарихи.

Магистрларнинг кейинги фаолияти

Магистрларни танлов асосида университет кафедраларининг турли лавозимларига ишга олиб қолиш режалаштирилган.

Бошқа оилй ўқув юртларидан ҳам  магистрларни турли лавозимларга ишга олиш таклифи ҳам тушган.




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев