КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Маркетинг бўлими

29.12.2017 | Марказлар ва бўлимлар

Бўлим бошлиги - Жўраев Бахтиёр Собиржонович
Манзили - Наманган ш, Уйчи кўча 316 Физика математика биноси, 1-қават
Иш телефони - 0(369) 227-84-15,
Мобиле -  99894-500-09-99
email: marketing@namdu.uz

Маркетинг бўлимининг мақсади

Таълим хизматлари бозорида университетнинг фаолият кўрсатишининг аниқ стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш учун бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш ва уларни ишга тақсимлаш жараёнини исътемолчилар (иш берувчилар) томонидан бўлгуси мутахассис шахсига қўйилган талабларни бажаришга йўналтириш хамда бу жараёнга рахбарлик қилиш, реклама-ахборотни режалаштириш ва уни олға силжитиш рагбатини таъминлаш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва жойлаштиришни амалга ошириш хамда таълим хизматлари кўрсатишга ўз вақтида тайёргарлик кўриш, шартномалар тузишни ташкил қилиш хамда назоратга олишдан иборат.

Маркетинг бўлимининг вазифалари

- Таълим хизматлари бозорида маркетинг тадкикотларини узлуксиз амалга ошириб, таълим хизматларига қўйилган, яъни бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларнинг касбий махоратини (малакавий сифатларини) ўрганиш хамда уларнинг иш берувчилар (истеъмолчилар) талабларига мувофиқлигини аниқлаш.

- Республика иқтисодиёти ва ижтимоий соха тармоқларида бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича рақобатли таълим хизматларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган хизматлар бозори конъюктурасининг ўзгаришини тахлил қилиш хамда янгича ривожланиш йўналишларини белгилаш.

- Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим хизматлари бозори ва конъюктурасига таъсир кўрсатувчи турли хил омиллар (сегментлар) ўртасидаги ўзаро алоқаларни тахлил қилиш асосида битирувчиларни олдиндан ишга тақсимлаш тизимини ташкил қилиш ва амалга ошириш.

- Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларга талаб ва таклифлар нисбатини ўз ичига олган холда ишга тақсимлаш объектлари-таълим хизматлари истеъмолчилари (иш берувчи корхоналар, турли мулкчилик шаклига эга бўлган ташкилотлар - давлат ва махаллий бошкарув органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ва х.к.) тузилмасини бахолаш, географик жойлашишини аниқлаш ва гурухлаш, потентсиал имкониятларини ташхис қилиш орқали тўлик маълумотлар банкини яратиш.  

- Жорий йил битирувчилари хақида (таълим йўналишлари ва мутахассисликлар кесимида давлат гранти ва тўлов-шартнома асосида кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича фамилияси, исми-шарифи кўрсатилган ҳолда) маълумотлар банкини яратиш.

- Республика ва тегишли худудлар (вилоятлар) иқтисодиёти хамда ижтимоий соха тармоқларининг ривожланиш истиқболларини хисобга олган холда янги таълим (тайёрлов) йўналишлари ёки мутахассисликларини очиш, шунингдек таълим хизматлари бозори талабларига жавоб бермайдиганларини тўхтатиш бўйича таклифлар тайёрлаш, этарлича иш берувчига эга бўлмаган бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхатини аниқлаш.

- Талабалар қабули кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида иш берувчилар (корхона ва ташкилотлар)нинг мавжуд таълим (тайёрлов) йўналишлари ёки мутахассисликларга бўлган талаблари (буюртмалари)ни хисобга олган холда давлат грантлари ва тўлов-контракт бўйича жорий ва истиқболли «буюртмалар портфели»ни шакллантириш.

- НамДУ битирувчиларини ишга тақсимлаш бўйича комиссиясини ташкил этиш, тақсимот комиссияси томонидан иш берувчи муассаса, корхона ва ташкилотларнинг кадрларга бўлган реал эхтиёжларига мувофик битирувчиларни ишга тақсимлаш режаларини (дастлабки, аниқлашган) ишлаб чиқиш ва якуний тақсимотни ўтказиб, унинг натижалари бўйича битирувчилар шахсий тақсимот қайдномасини тузиш хамда умумлаштириш.

- НамДУ битирувчиларини ишга тақсимлаш бўйича комиссияси фаолияти учун зарур бўлган бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича хар бир битирувчининг рейтинги ва малакавий сифатлари тўгрисида тавсифнома, битирувчиларнинг қайси муассаса, ташкилот ёки корхонада ишлашини хохлашига оид анкета сўровлари натижалари ва иш берувчилар (истеъмолчилар)дан корхона ёки ташкилотдаги мавжуд мехнат хамда маиший-маданий шарт-шароитлар, иш хақи миқдорлари хақидаги маълумотларни тайёрлаш.

- Битирувчиларни ишга тақсимлаш ва уларнинг  жойлашишига оид  барча зарурий хужжатларни (дипломдан кўчирма, ишга юборилганлик тўгрисида йўлланма, тақсимот комиссияси қарори, шахсий тақсимот қайдномаси) тайёрлаш, расмийлаштириш ва битирувчиларга топшириш.

- Тақсимот комиссияси томонидан ишга тақсимланган ёш мутахассислардан тушган аризаларини кўриб чиқиш ва эчим қабул қилиш, зарур ва асосланган холларда қайта тақсимлаш ёки мустакил ишга жойлашиш жараёнини амалга ошириш учун университет комиссиясига мурожаат этиш.

- Ишга тақсимланган ва жойлашган битирувчилардан ишга юборилганлик тўгрисидаги йўлланмаларнинг бўлагини тўлиқ қабул қилиб олиш ва уларнинг тақсимот ёки қайта тақсимот (шу жумладан, мустакил ишга жойлашиш) хамда мутахассислиги бўйича корхоналар ва ташкилотлар кесимида ишга жойлашуви хақида тўлиқ якуний маълумотлар банкини яратиш.

- Битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертатсияларига рахбарлик хамда ДАК таркибига иш берувчи (буюртмачи) корхона ва ташкилотларнинг юкори малакали мутахассисларини жалб этиш.

- Иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан кадрлар тайёрлаш, уларни ишга жойлаштириш, ўқув-илмий-ишлаб чиқариш марказлари (полигонлари, амалиёт базалари) ташкил этиш бўйича асоснома ва таклифлар тайёрлаш хамда моддий-техник хамкорликка оид шартномалар тузиш, шунингдек улар билан қайтар алоқаларни ўрнатиш.

- Жорий йилда ва ўтган йиллар давомида ишга жойлашган ёш мутахассислар билан қайтар алоқалар ўрнатиш, зарурий ҳолларда уларга амалий-услубий ёрдамлар кўрсатиш, маслахатлар бериш ҳамда мехнат фаолияти натижаларини умумлаштириш.

- Янги ўқув йили қабул режасининг бажарилиши (давлат грантлари ва тўлов-контракт бўйича қабул режаси, тушган аризалар, конкурс, қабул қилинган талабалар сони, уларнинг курслар, таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича тақсимланиши, ўқитиш тиллари ва х.к.) хақида маълумотлар банкини яратиш.

- Янги ўқув йилида давлат грантлари асосида қабул қилинган талабалар билан университет ўртасида ўқишни тугатгандан сўнг ишга тақсимланган жойида 3 йил ишлаб бериши тўгрисида икки томонлама шартномалар тузиш.

- Талабаларнинг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиёти базаларини аниқлаш мақсадида корхоналар, ташкилотлар ва хусусий хўжаликлар билан алоқалар ўрнатиш хамда шартномалар тузиш, иш берувчилар (истеъмолчилар)нинг битирувчилар хақидаги фикрлари (еътирозлари, ёш мутахассиснинг камчиликлари, рад килиниши сабаблари) ва таълим сифатини оширишга оид таклифлари асосида амалдаги таълим мазмунига муайян ўзгартиришлар киритиш бўйича тавсиялар тайёрлаш.

- Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича талабаларнинг касбий махоратини ошириш ва битирувчиларни ишга тақсимлаш борасида олий таълим муассасасининг тегишли бўлинмалари (турли илмий-услубий кенгашлар, илмий, ўқув-услубий бўлинмалар, факулътетлар, кафедралар ва х.к.) билан хамкорлик қилиш, улар томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар самарадорлигини тахлил қилиш ва бахолашда иштирок этиш, умумий маркетинг сиёсатини амалга оширишда барча тегишли бўлинмалар фаолиятини мувофиклаштириш.

- Таълим хизматлари халқаро бозори бўйича маркетинг изланишларини олиб бориш ва тахлилий хулосалар тайёрлаш.

- Иш берувчилар (истеъмолчилар)га ахборотлар воситасида таъсир кўрсатиш йўлларини танлаш, оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, радио-телевидение, электрон алоқа, веб-сайт) орқали битирувчилар тўгрисида (вилоятлар бўйича таълим йўналишлари, мутахассисликлар кесимида) маълумотлар эълон килинишини, олий таълим муассасаси веб-сайтида жойлаштирилишини, маълумотномалар нашр қилиш ва уларнинг истеъмолчилар (иш берувчилар)га этказилишини таъминлаш, рекламалар мазмуни, реклама модулларининг хомаки нусхалари, маколалар матнлари, видео ва аудиотасмалар  стсенарийларини тайёрлашда иштирок этиш.

- Юкори (битирувчи) курслар талабаларида касбий махорат сифатларининг бакалавр (магистр) маълумот даражасига ва иш берувчилар (истеъмолчилар) талабларига мувофиқ шаклланиши жараёнини ўрганиш, тахлил қилиш хамда маркетинг изланишлари натижалари тахлилидан келиб чиққан холда рақобатбардош битирувчи шахсини шакллантириш мақсадида факулътетлар, тегишли кафедралар ва илмий, ўқув-методик бўлимларга буюртмачилар (истеъмолчилар) тавсияларини тақдим этиш.

- Турдош олий таълим муассасаларида бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича тайёрланаётган рақобатли битирувчиларнинг касбий махорати даражаси, уларнинг устунлиги ва камчилигини бахолаш хамда ўз битирувчилари билан таққослаш.

- Университетда магистр даражали илмий-педагогик кадрларга бўлган эхтиёжни аниқлаш ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг битирувчиларни ишга тақсимлаш ва ёш мутахассислар фаолиятининг мониторингини олиб бориш ишларини мувофиклаштирувчи махсус комиссиясига тақдим этиш.

- Кадрларга бўлган реал эхтиёжлар ва битирувчиларни якуний ишга тақсимлаш натижалари хақидаги маълумотларни тааллуқли вазирлик (идора)нинг махсус комиссияси хамда иш берувчи муассаса, корхона ва ташкилотларга даврий равишда тақдим этиш, ишга тақсимлаш жараёни назорат режасининг бажарилиши бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ахборотлар тақдим этиш.

- Фан-техника ютукларини хисобга олган холда хамда бакалавр ва магистр битирувчиларнинг касбий махорати (малакавий сифатлари)ни яхшилаш мақсадида ракобатбардош бўлгуси мутахассис шахсини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

- Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларни ишга тақсимлашда ёрдамчи-воситачилик тузилмаларини танлаш (хокимиятлар, мехнат ва ахолини ижтимоий химоя қилиш бошкармалари (бўлимлари), савдо-саноат палатаси, агентликлар, ишончли вакиллар ва х.к.) ва уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш.

- Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларнинг имкониятлари ва устунликларини намойиш қилиш мақсадида университетнинг республика, минтақавий ва халқаро кўргазмалар, ярмаркаларда иштирок этишини таъминлаш, муассаса худудида кўргазма ва витринали экспозитсиялар ташкил этиш.

- Имзоланган шартномаларга мувофиқ иш берувчиларни  белгиланган муддатларда битирувчилар билан таъминлаш мақсадида олий таълим муассасасининг барча тегишли бўлинмалари билан талабалар қабули ва битирувчиларни ишга тақсимлаш режаларини мувофиқлаштириш.

- Университетнинг тегишли бўлинмалари (кенгашлар, факулътетлар, кафедралар ва х.к.) билан хамкорликда бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини давлат гранти асосида битирувчиларнинг уч йил кафолатли ишлаши, шунингдек уч йиллик мажбурий ишлаб бериш шартини ўтаётган ёш мутахассисларнинг касбий фаолияти, савиясини ошириш борасидаги ишлар ва уларнинг хизмат поғоналаридан кўтарилишига кўмаклашиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

- Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларни ишга тақсимлаш ва жойлаштириш, ёш мутахассисларнинг мехнат фаолияти натижалари бўйича олий таълим муассасасининг ички хисоботини юритиш ва ташкил этиш, маркетинг бўлимининг йиллик ҳисоботини тайёрлаш.




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев