КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими

29.12.2017 | Марказлар ва бўлимлар

Бўлим бошлиғи - Қарабаев Жамшид Рустамович
Манзил: Манзил: Наманган.ш., Уйчи кўча, 316 уй.
Тел: 8 (369) 227-21-05
Почта индекси: 716019
email: jamshid-84@inbox.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 мартдаги 07/2-1-6 сонли топшириғи, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2011 йил 26 февралдаги 02-06/592-сонли, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 26 февралдаги № 84-04-99 сонли ҳамда 2011 йил 18 мартдаги № 87-04-133 сонли “Айрим штат бирликларини жорий этиш тўғрисида”ги модемномаларига асосан Наманган давлат университетида 2011 йил 19 мартдан “Академик литсей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими”ташкил этилган.

Бугунги кунда Наманган давлат университети қошидаги 3 та академик литсей ҳамда ОЎМТВги томонидан бириктирилган 35 та касб-ҳунар коллежлари билан ўзаро ҳамкорлик шартномалари тузилган. Шаҳар ва туманлардаги бириктирилган барча АЛ ва КҲКларида университетдаги мавжуд кафедраларнинг филиаллари ташкил этилган. Мазкур АЛ ва КҲКларига малакали профессор-ўқитувчилар жалб этилган ва кафедра филиали мудири этиб тайинланган.

Мазкур ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашга қаратилган ҳамкорлик ишлари қуйидаги ёъналишларда амалга оширилади:

- НамДУ қошидаги академик литсейлар билан ҳамкорлик;

- шартнома асосида касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик;

- ЎМКҲТМ ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.

Бўлимнинг асосий вазифалари:

-Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, модемограммалари, ёъриқ хатлари, телефонограммаларини, шунингдек, ректор буйруқларининг факултетлар, кафедралар, бўлимларда бажарилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;

-ҳамкор академик литсей ва касб-ҳунар коллежларининг мурожаатлари асосида университет профессор-ўқитувчиларини ўриндошлик асосида жалб қилиш;

-университет ахборот ресурс марказида мавжуд бўлган анъанавий ва электрон ўқув адабиётларидан ҳамкор академик литсей ва касб-ҳунар коллежларининг педагог-ўқитувчиларининг фойдаланишлари учун шароитлар яратиб бериш;

-ҳамкор академик литсей ва касб-ҳунар коллежларига келтирилган замонавий асбоб-ускуналарни ишга тушириш, янги лаборатория ишларини ёълга қўйиш ва ўқув жараёнига жорий этишда амалий ёрдам кўрсатиш;

-академик литсей ва касб-ҳунар коллежлари билан расмийлаштирилган ҳамкорлик шартномалари ижросини назорат қилиш;

Болим ходимлари таркиби:

Ҳозирги кунда академик литсей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлимида2 нафар ходим иш юритиб келмоқда.

1. Қарабаев Жамшид Рустамович - бўлим бошлиғи

2. Мўминов Қодиржон Турғунович - бўлим услубчиси




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев