КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

29.12.2017 | Марказлар ва бўлимлар

Бўлим бошлиғи - Атамирзаев Иброхим Хакимович
Манзил: 716019, Наманган шаҳри, Уйчи кўчаси, 316.
Физика-математика факультети биноси 1-қават. 
Телефон:  998913535425, (369)-223-01-76, (369)-227-24-67
email: info@namdu.uz 

Атамирзаев Иброхим Хакимович 1980 йил 19 апрелда Наманган шахрида туғилган. Миллати Ўзбек. Маълумоти олий. Ҳуқуқшунос. 2003 йилда Наманган давлат университети Ҳуқуқшунослик факулғтетини битирган. 2005 йилда Наманган давлат университети Ҳуқуқшунослик факулътети магистратурасини тамомлаган. 2014 йил 3 февралдан буён Наманган давлат университети Маънавият- маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлайди.

Бўлим фаолияти ва вазифалари тўғрисида маълумот.

-Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маънавий-маърифий масалалар бўйича қабул қилинган хужжатлари ва кўрсатмаларини университет жамоасига ўз вақтида етказиш ва уларга вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди.

-Факултет деканларининг маънавий-аҳлоқий тарбия ишлари бўйича муовинлари ва жамоатчилик кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

-Талабалар уйида маънавий-аҳлоқий ишларни ташкиллаштиради.

-АРМ маънавий-маърифий ҳаётини назорат қилади.

-“Ахборот гурухи” учун етарли шарт-шароит яратади.

-Устоз-мураббийлар кенгаши фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади.

-“Камолот” ЁИҲ, Хотин-қизлар кенгаши ҳамда турли жамоатчилик харакатлари ва тузилмалари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

-Маънавий-маърифий маъсадларда тўгараклар, клуб ва йиғинлар ташкил этади, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

-Университет оммавий тадбирларида, хашар ва ободончилик ишларида университет жамоаси ва талабаларнинг кенг иштирокини таҳминлайди.

Бўлимнинг таркибий тузилмаси:

Бўлим бошлиғи: И.Атамирзаев

Бўлим услубчиси: И.Худаяров,

Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича услубчи: Б.Шайдуллаев.




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев