КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Илмий тадқиқот ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш бўлими

29.12.2017 | Марказлар ва бўлимлар

Бўлим бошлиғи: Уринов Баҳром Жамолиддинович
Манзил: Наманган.ш., Уйчи кўча, 316 уй.
Раҳбарият биноси, 2-қават
Телефон ва факслар: (0369)227-06-12,  (0369)227-07-61
email: urinov.bahrom@inbox.uz, ilmiy@inbox.uz

Бўлим вазифалари:

а) Илмий салоҳиятни ошириш.

б) Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш .

c) Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажариладиган илмий-тадқиқот ишларини бажариш.

д)Иқтисодиётнинг тегишли соҳаларига оид корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини, ҳўжалик шартномаси асосида бажариладиган ишларни амалга ошириш.

е) Фаннинг та`лим ва ишлаб чиқариш билан интегратсиясини (олинган натижалар ишлаб чиқаришга жорий этилиши) амалга ошириш.

ф) Ҳалқаро грантларда иштирок этиш.

г) Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва илмий-ижодий ишларга жалб этиш.

Бўлим таркибий тузилмаси: бўлимда бўлим бошлиғи ҳамда илмий тадқиқот ишлари бўйича муҳандис фаолият юритади.

Бўлимнинг фаолият ё`налишлари:

Наманган давлат университетининг илмий-тадқиқот фаолиятларининг устувор ё`налишлари мустақил мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга, хусусан, таълим соҳасидаги олиб борилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда белгиланиб олинди ва булар қуйидаги ё`налишлардир:

- Университетда профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини янада юксалтириш.

- Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш.

- Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш самарадорлиги ошириш;

- Иқтидорли талабаларни аниқлаш ва илмий-тадқиқот ишларига ё`налтириш;

- Докторлик диссертатсияларини ҳимоя қилувчиларнинг сонини самарали юксалтириш;

- Мустақил изланувчилик асосида илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш.

- Фундаментал, амалий ва инноватсион илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун университетнинг мавжуд илмий салоҳияти имкониятларидан самарали фойдаланиш.

- Иқтисодиётнинг тегишли соҳаларига оид корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳўжалик шартномаси асосида бажариладиган ишларни жонлантириш.

- Университетнинг илмий лабораторияларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш.

- Фаннинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интегратсиясини (олинган натижалар ишлаб чиқаришга жорий этилиши) кучайтириш.

- Ҳалқаро грантларда иштирок этиш. Хорижий университетлар билан алоқаларни ўрнатиш.

- Университетни О`збекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари билан алоқасини кучайтириш.

- Ёш олимлар ва талабаларнинг салоҳияти ва илмий-тадқиқот ишларидаги натижаларини намоён этадиган анжуман, олимпиада ва танловларни ташкиллаштириш.

- Университет олимларининг илмий ишлари натижаларини тарг`иб қилиш, хозирги фан ютуқлари билан солиштириш ҳамда илмий-тадқиқотларни замонавий дунё даражасига кўтариш мақсадида Республика, минтақавий, ҳалқаро анжуман ва симпфозиумлар ўтказиш.

Наманган давлат университети кафедраларида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти:

Университетда асосий штатда фаолият кўрсатаётган жами 431 нафар профессор-ўқитувчилардан 136 нафари илмий даража ва илмий унвонга эга.

Университетдаги 27 та кафедра мавжуд бўлиб, улар 6 та факултетга бириктирилган. Уларда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари факултетларда тайёрланаётган бакалавриатура ё`налишлари, магистратура мутахассисликлари ва катта илмий ходим-изланувчилик ихтисосликлари билан мос тушади.

Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари:

Университетда жорий йилда давлат бюджетидан молиялаштирилган 2 та фундаментал, 2 та амалий, 2 та ёш олимларнинг фундаментал лойиҳалари ва 10 та хўжалик шартномалари устида илмий иш олиб борилмоқда.

Наманган давлат университетида доктарантура фаолияти:

Ҳозирги кунда университетда қуйида келтирилган ихтисосликлар бўйича катта илмий ходим-изланувчилар фаолият юритмоқда:

01.04.10-Ярим ўтказгичлар ва диелектриклар физикаси

02.00.10-Биоорганик кимё

10.00.01-Ўзбек тили

10.00.06- Қиёсий-тарихий типология, чоғиштирма тилшунослик, лингвистик таржимашунослик

11.00.04-Метеорология, агрометеоролойия ва иқлимшунослик




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев