КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Девонхона ва архив

29.12.2017 | Марказлар ва бўлимлар

Девонхона мудираси- Г.Инсопова
Манзил: Наманган ш., Уйчи кўчаси, 316
Тел: 0369-227-07-61
email: g.insopova@mail.ru, info@namdu.uz

Девонхона университетнинг асосий бошғарув бўлимларидан бири ҳисобланади. Девонхона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, университет ректорининг буйруқлари, йўриқномалари, Наманган Давлат университети Низомига амал қилади. Девонхона фаолияти университет хужжатларининг ҳисоботи ва юритилишини талаб асосида бошқа бўлимлар билан бевосита ҳамкорликда бажарилишини ташкил этади.

Университетда иш юритишни йўлга қўйиш ва амалга ошириш, ОЎМТВдан келадиган модемномалар, буйруқлар ва Ҳайъат қарорларини тўғри рўйхатга олиш ва ҳисобини олиб боришни ташкил этиш, юқори ташкилотлар, университет маъмурияти топшириқларининг бажарилишини назорат қилиш девонхона бўлимининг асосий вазифаларига киради. Иш юритиш бўйича, бўлимга келиб тушадиган фармонлар, қарорлар, буйруқлар, хатлар ва бошқа хужжатларни ўз вақтида, белгиланган тартибда қабул қилади, расмийлаштиради ва университет рахбарияти ҳамда унинг таркибий қисмларига, ижрочиларига етказади.

Университетга электрон шаклда ОЎМТВдан келадиган барча хатлар infox.edu.uz портали орқали олинади.

Девонхонанинг асосий қоидаларига мувофиқ бўлим университетда иш юритишга оид хизматлар кўрсатилиши, унинг аниқ-пухта ташкил қилинишини таъминлашни назорат қилади. Университет раҳбариятига маълум қилиш учун тақдим этиладиган келувчи, жўнатилувчи, ва ички хужжатларнинг ўз вақтида ижро этилиши устидан мунтазам назоратни амалга оширади, фармойиш берувчи хужжатларни расмийлаштиришни ва жой-жойига юборишни, келувчи, жўнатилувчи, олинувчи ва ички хужжатларни қабул қилиб олишни, қайд этишни, сақлашни ҳисобга олиб боради ва бўлинмаларга етказиб тарқатади. Шунингдек, йиғма жилдларни давлат томонидан сақланиши учун топширишга тайёрлашни, университет номига келувчи хат ва хужжатларнинг ҳаммасини кўриб чиқиш ва ректорнинг имзолаши учун тақдим этиладиган барча хужжатларнинг сифатли тайёрланганлигини ҳамда расмийлаштирилганлигини текшириш, иш юритиш тизимини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқишни, уларни жорий этишни ташкил қилиш, иш юритувчи хизмат ходимларни зарур йўриқнома ва маълумотлар материаллари билан таъминлаш чораларини кўриш, ректорнинг кўрсатмаларини бажарилишини текшириши ҳамда юқори ташкилотларнинг буйруқлари, фармойишлари ва кўрсатмалари қандай ижро этилаётганини Ички назорат ва мониторинг бўлими билан биргаликда назорат қилиш, фуқароларнинг хатлари, шикоятлари ва аризалари бўйича махсус йўриқномага мувофиқ иш юритиш ва умумлаштирилган иш журналида акс эттириш, ходимларнинг хизмат сафарларига жўнаб кетишлари ва қайтиб келишларини белгиланган шаклдаги махсус журналда қайд этиб бориш ва буйруқлаштириш, ҳамда университет хос қоғози (фирменная бланка)дан фойдаланилишни назорат қилади.




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев