КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Ўқув-услубий бошқарма

29.12.2017 | Марказлар ва бўлимлар

Бошқарма бошлиғи -Абдуллаев Тўлқинали Усмонович
Манзил: Наманган шаҳри, Уйчи кўчаси 316 уй,Наманган давлат университети
Почта Индекси: 160136
Телефон: (369) 227-06-45
Факс:(369) 227-01-44, (369) 227-07-61
email: info@namdu.uz 

Бўлимнинг асосий вазифалари:

-Ўқув-услубий бошқарма университетнинг ўқув, ўқув-услубий ишлар бўйича маъмурий тармоғи бўлиб, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури талабларига мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг ДТС, ўқув режалари, фан дастурларида белгиланган ўқув ва услубий ишларни факултетлар ва кафедраларда бажарилишини бошқаради ва таъминлайди. Бошқарма ўқув жараёнини ташкил этишнинг илмий асосланган усулларидан фойдаланади ва ўз фаолиятини профессор-ўқитувчилар педагогиc маҳоратини оширишга, уларнинг илғор педагогик технологияларни қўллаган ҳолда ўқув машғулотларини олиб боришларини таъминлашга қаратади.

-Бошқарма ректорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарнинг бевосита раҳбарлигида ишлаб, қуйидагиларни амалга оширади:

-бошқарув органларининг ўқув жараёнини ташкил қилиш, амалга ошириш ва уни такомиллаштиришга оид ҳужжатлари, бу ҳақда университет илмий кенгаши қарори ва ректор буйруқларининг бажарилишини амалга оширади;

-бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг ДТС, ўқув режалари ва фан дастурлари талаблари асосида ишлаб чиқилган ўқув-услубий ҳужжатларни факултет ва кафедраларда ўқув жараёнига тадбиқ этилишини ташкил қилади;

-кафедралар бўйича соат фондини тақсимлайди, ўқитувчиларга ўқув юкламаларининг мутаносиб белгиланишини ва бажарилишини назорат қилади;

-кафедралар бўйича профессор-ўқитувчилар штатлар сонини, штатлар жадвали ва ўқув юкламалари асосида белгилайди;

-ўқув жараёнининг жадвалини тузади ва факултетлар томонидан тўғри бажарилаётганини назорат қилади;

-факултетларда дарс жадвалларининг тузилиши ва бажарилишини таъминлайди;

-ўқув режалари ва фанларнинг намунавий ҳамда ишчи ўқув режаларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш ишларини ташкил қилади, улар бўйича университет Илмий ва Илмий-методик кенгашига масала тайёрлайди;

-илғор педагогик технологиялар бўйича конференсиялар, семинарлар, очиқ дарслар ўтказишни ташкил қилади, шу мақсадда йирик олимлар ва мутахассисларни таклиф қилиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади, илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш ишларини олиб боради;

-профессор-ўқитувчилар шахсий иш режаларидаги барча фаолият турларини бажарилишини назорат қилади;

-белгиланган муддатларда кадрлар, ички назорат ва мониторинг бўлими билан ҳамкорликда ўқув-ёрдамчи ходимлар аттестатсиясини ўтказади;

-кафедралар томонидан мустақил иш топшириқлари ва назорат ишлари тўпламини ўз вақтида талабаларга етказилиши ҳамда уларнинг бажарилиш муддатларига риоя қилинаётгани, деканатлар томонидан рейтинг натижаларини таҳлил қилиб борилаётганлигини назорат қилади;

-талабалар курс лойиҳаси (иши), биттирув малакавий иши, магистрлик диссертатсиялари мавзуларининг долзарблиги, бажарилиш сифати ва бу ҳақидаги кафедра ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилаётганлигини ички назорат ва мониторинг бўлими билан ҳамкорликда назорат қилиб боради;

-қишки ва ёзги рейтинг баҳолаш натижаларини таҳлил қилади, Илмий кенгашга масала тайёрлайди ва белгиланган муддатларда Вазирликка ҳисобот топширишни таъминлайди;

-талабаларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланиш ҳолатини ўрганиб боради ва таклифлар киритади;

-електрон ўқув-методик комплекси ишида фаол иштирок этади, ундан профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг унумли фойдаланишини ташкил қилади;

-талабаларнинг дарсларга қатнашишини ўрганади, таҳлил қилади ва таклифлар киритади;

-талабаларнинг мустақил иши бўйича ўқув-методик материалларнинг тайёрланиши ва улардан талабаларнинг унумли фойдаланишини ташкил қилади;

-назорат ишларининг белгиланган тартиб асосида бажарилиши ва уларга ёзилган тақризларнинг сифатини текшириб боради;

-кафедраларнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш, лаборатория ва амалий машғулотлар ўтказишда жиҳозлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

-кафедраларнинг янги ўқув жиҳозларига бўлган эҳтиёжларини ўрганади ва ҳар йили январ ойининг биринчи ярмида университет бўйича жамланган талабномаларни ректорликка тақдим қилади;

-компютерлардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилади ва бу соҳада камчиликларни бартараф қилиш бўйича таклифлар киритади;

-ўқув хоналари фондидан самарали фойдаланишни мунтазам равишда ўрганиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича таклифлар киритади;

-ўқув жараёнини такомиллаштириш ишларини ташкил қилади, университет Илмий ва Илмий методик кенгашларига улар бўйича масалалар тайёрлайди;

-талабаларнинг ўқув сафари хужжатларини расмийлаштиришга ёрдам беради;

-ўқув жараёнини бошқаришни компютерлаштиришга оид тадбирларни амалга оширади;

-педагогик ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этади ва уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлайди;

-факултетлар ва кафедраларнинг халқ таълими, бошқа Олий ўқув юртлари билан ҳамкорлигини ташкил этади;

-ўқув-услубий бошқарма ходимларига раҳбарлик қилади ва уларнинг лавозим йўриқномалари асосида ишлашларини таъминлайди.

Бошқарма ходимлари таркиби:

Ҳозирги кунда Ўқув-услубий бошқармада 15 нафар ходим иш юритиб келмоқда.

1.Абдуллаев Тўлқинали Усмонович-бошқарма бошлиғи

2.Акилова Мунаввар Акбаровна- бошқарма инспектори

3.Туробов Ҳотамжон Ҳусанбоевич-бошқарма услубчиси

4.Муҳамматова Муҳайё Анорбаевна- бошқарма услубчиси

5.Қурбонов Маҳмуджон Ҳусанбой ўғли- бошқарма услубчиси

6. Ортиқов Ёсинбек Абдулбокиевич- бошқарма диспетчери

7.Усмонова Гулёра Аҳмаджон қизи-бошқарма диспетчери

8.Шарипова Дилором Тохиржоновна– инспектор

9.Обидова Маҳфуза Адашалиевна-назоратчи

10.Абдуллаева Малика Сотиволдиевна-назортчи

11.Асадова Умида Алқаровна - инспектор

12.Eрмирзаева Гулноза Рахимберди қизи- назортчи

13.Абдуллаев Жалолиддин- назортчи

14.Болтабоев Ғайбулло Хайдаралиевич- назортчи

15.Мақсудова НодираАлижоновна- бошқарма услубчиси




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев