КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Ички назорат ва мониторинг бўлими

29.12.2017 | Марказлар ва бўлимлар

Бўлим бошлиғи - Хусанов Аъзамжон Ахмаджанович
Манзил: Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси 316-уй,
Раҳбарият биноси, 2-қават
Телефон:   (0 369) 227-04-23
email: kontrol@inbox.uz

Олий таълим муассасаларининг ички назорат ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини рўёбга чиқаришнинг мониторинги (бундан кейин Ички назорат ва мониторинг) Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, ўқув-таълим жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг олий таълим соҳасига оид ҳужжатлари ва услубий кўрсатмаларининг ижро этилишини ўз вақтида бажарилишини назорат ва таҳлил қилиш мақсадида ташкил этилади.

Ички назорат ва мониторинг ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясига, “Таълим тўғрисида”, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат қарорлари, буйруқларига ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.

Ички назорат ва мониторинг олий ўқув юртларида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга тадбиқ этилишини таркибий бўлинмаларнинг ўқув, ўқув-услубий, маънавий маърифий, илмий-тадқиқот, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, ҳайъат ва илмий кенгаш қарорлари, вазирлик ва ўқув юрти бўйича чиқарилган буйруқларнинг ва таълим соҳасидаги меъёрий ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади.

Ички назорат ва мониторингнинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

Таълим муассасида Ўзбекистон Республикасининг олий таълимга оид қонунлари, юқори ташкилотларининг қарор ва фармойишларини, вазирликнинг Ҳайъат қарори, буйруқ, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларни, шунингдек ўқув юртининг Кенгаш қарори ва буйруқларнинг бажарилиш назоратини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш.

Кадрлар тайёрлаш сифати, уларга бўлган эҳтиёж ва меҳнат бозорини ривожлантириш ва олий ўқув юртлари бўйича режалаштирилган барча тадбирларни ҳамда ўқув юрти моддий техника базасини мониторингини олиб бориш тизимини ишлаб чиқиш (1-илова).

Профессор-ўқитувчилар таркиби ва халқ хўжалиги кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш сифатининг ички назоратини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ички назорат ва мониторинг ўзига юклатилган вазифалар доирасида:

Олий таълим муассасасида таълим стандартлари мониторингини ташкил қилиш масалалари бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатади.

Олий таълим муассасасида таълимнинг ҳолати ва ривожланиши ҳақида маълумотлар банкини ташкил қилади ва тартибга солиб туради.

Олий таълимни бошқариш органлари (вазирлик, ректорат: Илмий кенгаш) га таълимни ислоҳ ва такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди.

Олий таълим муассасаси қарор ва буйруқларини ижросини таъминлаш тизимини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Олий таълим муассасаси ижрочилик фаолиятини таҳлил қилиш асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатади.

Таълим муассасасида илғор тажрибаларини ўрганади, умумлаштиради ва уларни оммалаштиришга имконият яратади.

Профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг рейтинг усулларининг тадбиқ этилишини амалга оширади.

Ички назорат ва мониторинг тадбирлари натижалари бўйича:

Олий таълим муассасасида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари, таълим масалалари бўйича Республика ҳукумати қарорлари, олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат қарори, буйруқ, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларни бажарилиши ҳақидаги мониторинг маълумотларини вазирликнинг Мониторинг бўлимига ва тегишли бошқармаларига ўз муддатида, сифатли тақдим қилишни таъминлайди.

Хулоса, кўрсатилган камчиликлар ва муаммоларни бартараф ва ҳал қилиш бўйича аниқ таклифларни ўқув юрти раҳбариятига тақдим этади.

Ички назорат ва мониторинг қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Олий таълим муассасида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари, таълим масалалари бўйича Республика ҳукумати қарорлари, олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат қарори, буйруқ, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларни, шунингдек таълим муассасини Кенгаш мажлиси қарори ва буйруқларини бажарилишини факулътетларда, кафедраларда, бўлимларда таҳлил қилиш.

Олий ўқув юртида ва унга тегишли таълим муассасаларида (малака ошириш институти, литсейлар ва бошқалар) таълим стандартларига ҳамда таълимга оид меъёрий ҳужжатларга амал қилинишини текшириш.

Олий ўқув юртида ва унга тегишли таълим муассасаларида бўладиган барча турдаги кенгаш ишларида иштирок этиш.

Таълим муассасаси фаолиятини ўрганиш бўйича факулътетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмаларидан ўз хизмат вазифаларини бажариш учун керакли ҳужжатларни талаб қилиш ва масалага оид мутахассисларни жалб қилиш.

Курс лойиҳаси (ишлари)ни, битирув малакавий ишларни ҳамда магистрлик диссертатсиясини ҳимоя қилиш, давлат аттестатсияларининг ўтказилишини, барча турдаги назарий ва амалий машғулотларни кўриб чиқиш.

Ички назорат ва мониторинг ҳуқуқи доирасидаги масалаларни жойларда ўрганиш учун белгиланган тартибда ўқув юртининг малакали профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда гуруҳлар тузиш.

Ички назорат ва мониторингнинг мансаб жадвали бошлиқ-проректор, бошлиқ муовини, бош методист ва инспекторлардан иборатдир.

Ички назорат ва мониторинг мансаблари таркиби талабалар сонига биноан олий таълим муассасасига ажратилаётган маблағ ва иш ҳақининг умумий фонди чегарасида белгиланади.

Ички назорат ва мониторинг бошлиғи вазирлик билан келишилган ҳолда ректор томонидан тайинланади ва вазифасидан бўшатилади.

Ички назорат ва мониторинг ўз фаолиятини вазирлик билан келишилган ҳолда ва олий таълим муассасаси ректори тасдиқлаган йиллик режага мувофиқ амалга оширади.

Ички назорат ва мониторинг фаолияти ҳар йили олий таълим муассасаси Илмий кенгашида муҳокама қилинади ва бу ҳақдаги ҳисобот Вазирликка ўқув йилининг охирида тақдим этилади.




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев