КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази

29.12.2017 | Марказлар ва бўлимлар

Факултет декани: Абдулла Расулов Нуритдинович - Тарих фанлари доктори, проффессор
E-маил: arn.59@mail.ru 
Манзил: Наманган шаҳри, Машраб кўчаси, 2-уй.
Тел: 8 369 226 15 97     
фах: 8 369 226 15 97  
мобил:  99891 369 55 05

Факултет Наманган вилояти ҳокимлигининг 2000 йил 28 январ  43- сонли қарори билан НамДУ қошида “Ўқув марказ” сифатида ташкил этилган. 

Факултетда: Наманган вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги лавозимларга заҳирада бўлган ёш, иқтидорли кадрлар малакасини ошириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларининг малакасини ошириш ишлари олиб борилади. 

Наманган вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги лавозимларга заҳирада бўлган ёш, иқтидорли кадрларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва бошқарув тизими йўналиши бўйича малакасини ошириш ташкил этилган.

Наманган вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги муассасалари ўқитувчиларининг малакасини ошириш ишлари академик литсей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиладиган умумтаълим фанлари бўйича олиб борилади.

Факултетни 2000-2001 йилларда ф.ф.н., дотс. Қ. Носиров, 2001-2010 йиллар оралиғида  п.ф.н. дотс. М.Абдураҳмонов, 2010-2011 йилларда ф.ф.н. Ш. Абдурахмонов, п.ф.н., дотс. С. Абдуллаев, 2011-2012 йилларда к.ф.н., дотс. Х. Гаппоров, 2012-2015 йилларда  т.ф.н. А. Исоқбоев, 2015-йил сентябр ойидан т.ф.д.,проф. А. Расулов бошқариб келмоқда.

Факултет ўзининг Низомига, ўқув дастур ва режаларига ҳамда муайян ресурс базасига эга бўлиб қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатмоқда:

- Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан заҳирага олинган кадрлари малакасини ошириш -50 соат, (1 ҳафталик). 

- Наманган вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари умумтаълим фанлари ўқитувчилари малакасини ошириш-144 соат, (1 ойлик) .

2012- йил май ойидан бошлаб, педагогик қайта тайёрлаш курси ташкил этилди.

- Наманган вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги нопедагог кадрларни педагогик қайта тайёрлаш - 576 соат (4 ой);

Наманган давлат университети, Наманган муҳандислик-педагогика институти, Ўзбекистон Миллий университети, Давлат ва жамият қурилиши академияси профессор-ўқитувчилари, шунингдек, вилоят ҳокимлиги бошқармалари раҳбарлари ва мутахассислари ўқув машғулотлари олиб боришга жалб этилганлар. 

Малака ошириш жараёнининг самарали бўлиши учун тингловчиларга барча имкониятлар яратилган. Факултетда тингловчиларни талаб-истаклари ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда танлов фанларини ўрганиш, ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича мустақил таълим олиш имкониятлари яратилган. 

Факултет қошида "Истиқбол" клуби мавжуд бўлиб, истиқболли ёшларни турли тадбирларга жалб қилиш орқали бошқарув тизими учун кадрлар заҳирасини яратиш ишларини олиб боради. Хусусан, 35 ёшгача бўлган истиқболдаги заҳира кадрларни жамлаган ҳолда иш юритади. Шу кунгача ёшларнинг интеллектуал салохиятини ошириш бўйича бир  қатор ишлар амалгам оширилди. 

Факултетда ўқув зали, кутубхона, услубий хона, интернетга уланган компютер синфи мавжуд. Шунингдек, Наманган давлат университети  қошидаги академик литсейлар, Наманган шаҳридаги намунали коллежлар тажриба ва амалиёт ишларини ўтказиш учун факултетга бириктирилган.




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев