КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Ахборот технологиялари маркази

29.12.2017 | Марказлар ва бўлимлар

Марказ бошлиғи - Нарзуллаев Ғайратжон Нажмиддинович
Манзил: 160136, Наманган шаҳри, Уйчи кўчаси, 316.
Телефон: 0 (369) 227-21-07
E-маил: atm@namdu.uz

Республикамиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг равнақини жаҳоннинг йирик ривожланган мамлакатлари даражасига кўтариш, Ўзбекистон Республикасининг кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида кўрсатиб ўтилганидек, ҳар томонлама етук жаҳон андозаларига жавоб берадиган мутахассиcларни тайёрлаш масаласига боғлиқдир. Бу масалани ижобий хал қилинишида қандай мутахассис тайёрланишидан қатъий назар, унинг ҳозирги замон ахборот технологияларидан, хусусан компютер техникасидан қай даражада хабардор бўлиши каттта рол ўйнайди.

Марказнинг ташкил этилиши

Наманган давлат университети “Ахборот технологиялар маркази” 1999 йил сентябрь ойида ташкил этилган. Айни пайтда марказ таркибида “Ахборот тизимларини жорий этиш бўлими ”, “Тармоқларни бошқариш бўлими” ҳамда “Ахборот хавфсизлиги бўлими” фаолият кўрсатади.

Марказнинг вазифалари:

Ички локал тармоқнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди.

Университет миқёсида корпоратив алоқа ва интернет тармоқларини талаб даражасида ишлашига масъулдир.

Университет WEБ-сайтини модернизатсия қилади, тақдим этилган материаллар асосида доимий равишда янги ахборотлар билан тўлдириб боради ва зарур ҳолларда сайт учун қўшимча дастурлар тузади.

Университет Масофавий таълим тармоғи (moodle тизими)га дастурий ва техник хизмат кўрсатади зарур ҳолларда ахборот материаллар билан бойитиб боради.

Университет электрон ҳужжат айланиш тизимини талаб даражасида ишлашини таминлайди.

Қабул жараёнида абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни ДТМ базасига киритади, қайта ишлайди ва ДТМга тақдим этади.

Университет Ахборот технологиялари паркига техник ва дастурий хизмат кўрсатади.

Марказ Республикадаги ва хорижий мамлакатлардаги марказлар билан тажриба алмашиб туради, ахборот технологиялари ва масофадан ўқитиш бўйича мулоқотлар олиб боради, ўқув-услубий қўлланмалар ва дастурлар яратади.

Университетда Интерент ва “ZiyoNET” таълим порталини узлуксиз ишлашини таъминлайди.

ОЎМТВ ва Университет раҳбарияти томонидан берилган АКТ билан бўғлиқ Марказ фаолиятига оид топшириқларни бажаради ва х.




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев