КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Ахборот-ресурс маркази

29.12.2017 | Марказлар ва бўлимлар

Марказ директори – Насирдинов Омониддин Сайфиддинович.

Марказ манзили: Наманган шахар, Машраб кўчаси, 2-уй. 11-бино. 1-2 қаватларида.

Мўлжал: Наманган вилояти Марказий банки

Телефонлар: (0-369) 227-29-81

E-маил: arm@namdu.uz

Наманган давлат университети Ахборот-ресурс марказининг тарихи вилоятда олий педагогик таълим тарихи билан чамбарчас боғлиқ.

1942 йили Наманганда Андижон ўқитувчилар институтининг филиали ташкил этилган бўлса, худди ана шу йили илмий кутубхонага ҳам асос солинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги «Республика аҳолисини ахборот – кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўгрисида»ги ПҚ381-сонли қарорига биноан Наманган давлат университети илмий кутубхонаси «Ахборот- ресурс маркази»га айлантирилган.

Марказ таркиби қуйидагича:

•Илмий услубий ва Комплектасия, каталогизасия ва қабул қилиш бўлим;

•Маркетинг ва ахборот хизмати кўрсатиш бўлим;

•Адабиёт ва электрон ахборот ресурслари бўлим;

•Фондни сақлаш бўлим;

•Ахборот – технология бўлим.

Наманган давлат университети Ахборот – ресурс марказида 31 нафар ходим АРМ жамоаси ҳозирги пайтда Республика Президентининг «Республика аҳолисини ахборот – кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида»гиПҚ381-сонли қароридан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш борасида фаолият кўрсатмоқдалар.

Ахборот – ресурс марказида 350 ўринга эга бўлган 10 та ўқув заллари, Наманган шаҳар аҳолисига хизмат қилувчи 4 та шахобчалар, 1 та электрон кутубхона, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш заллари мавжуд.

Ахборот – ресурс марказининг барча бўлимлари замонавий воситалар билан жиҳозланган ёруғ ва шинам хоналардан ташкил топган.

Барча ўқув залларида профессор - ўқитувчи ва талаба ёшларга керакли дарслик ва ўқув қўлланмалар мавжуд.

Наманган давлат университети АРМнинг умумий китоб фонди 13 074 номдаги 263 мингдан зиёд босма, 2 100 дан зиёд электрон шаклдаги илмий – оммабоп, бадиий – публисистик, ижтимоий – сиёсий, услубий адабиётлардан иборат.

Наманган давлат университети АРМ китоб фондига ҳар йили 4000 дан зиёд янги адабиётлар билан бойитилади. Бундан ташқари, НамДУ профессор-ўқитувчилари, магистрлар томонидан тайёрланган  ўқув – услубий мажмуаллар ва уларнинг электрон шакллари ҳам тўпланган.

АРМдаги мавжуд китоблардан 1010 донасини тўла матнли ҳолатда сканер қилиб, 5588 дона адабиётларни АРМАТ программаси ёрдамида библиографик ёзувлари шакиллантирилган.

Китоб фондига хорижий мамлакатлардан ҳам совға сифатида адабиётлар келтирилмоқда.

Ахборот – ресурс марказида 41 та компютер жамланмаси, 4 та нусха кўпайтириш аппарати, 10 та сканер, 7 та принтерлар фойдаланувчиларга сифатли хизмат кўрсатиш учун йўналтирилган.

Ахборот – ресурс маркази томонидан Наманган давлат университети профессор-ўқитувчилари, олимлари, талаба ва магистрларининг илмий, ўқув – услубий ишланмалари, улар томонидан тайёрланган мақолалар, дарсликлар, курс ишлари, битирув малакавий ишлари, магистрлик, номзодлик ва докторлик диссертатсияларини тўплаш, АРМ электрон ва илмий кутубхоналарига ҳамда ЗиёНет таълим тармоғига жойлаштириб бориш ишлари йўлга қўйилган.

Ахборот – ресурс марказининг китобхонлар сони 12300 нафарни ташкил этиб, шундан 439 нафар профессор - ўқитувчилар, 4960 нафар талаба-ёшлар, 9701 нафари бошқа китобхонлардан иборат.

Наманган давлат университети Ахборот – ресурс марказида 2016 йил учун 103 номдаги 161 сондаги газета ва журналларга обуна ташкил этилган бўлиб, уларнинг тахламлари шакллантирилган.




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев