КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Жисмоний маданият факултети

29.12.2017 | Факультетлар

Факултет декани: – педагогика фанлари номзоди  доц. Азизов Сабитҳан Валиевич
Факултет манзили: Уйчи кўчаси, 316, 8- бино
Тел:(8-369)227-20-97, мобил: +998913545004
е-маил: 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг ҳар куни соат 14:00дан 16:00 гача

Декан ўринбосарлари:

Нуритдин Ғозиев (ўқув ишлари бўйича)

Рустамжон Дадабоев (маънавий ахлоқий-тарбия ишлари бўйича)

Факултетда қуйидаги йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрланади: 

5112000 Жисмоний  маданият

5610500 Спорт  фаолияти (Спорт турлари бўйича)

Факултетда қуйидаги йўналишлари бўйича магистратура мутахасислиги тайёрланади:

5А112001 Жисмоний маданият   

1971  йилда спорт бўлими асосида Жисмоний маданият  Факултети ташкил этилди. Ҳозирги кунда Факултетда жами  428 нафар талаба бўлиб, шундан 418 нафари бакалавр ва 10 нафари магистратура мутахассислиги бўйича таълим оладилар.

Факултетида 40 нафардан зиёд профессор-ўқитувчилар талабаларга таълим ва тарбия ишларини олиб бормоқдалар.  Улардан 8 нафари фан номзодлари, 3 нафари дотсент, 5 нафари катта ўқитувчи, 24 нафари ўқитувчилардир. 

Факултетнинг моддий-техник базаси кейинги йилларда кескин ўсди.  Назарий ва амалий машғулотларнинг амалга ошириш учун етарли даражада шароитлар  яратилган. Факултет профессор-ўқитувчилари ўқув дастурларига мос  равишда  дарслик ва ўқув-қўлланмалар яратишга эътибор қаратмоқдалар. 

Факултетда тизимли равишда иқтидорли талабалар билан иш олиб борилади. 

Университет ва Республика миқёсидаги ўтказиладиган конфренсияларда профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар ҳамкорлигида илмий мақола ва тезислар билан иштирок этиб келишмоқда. 

Факултет магистранти Сардор Рустамов “Юрт келажаги-2014” Республика танлови ғолиби, “ХХИ аср-интеллектуал авлод асри” конференсиясининг  Республика  босқичи совриндори ҳамда 2014 йил “Навоий” номидаги Давлат  стипендияси соҳиби  бўлди.

Факултет талабаларининг спортдаги эришган ютуқлари: 

Наманган шаҳрида ўтказилган “Универсиада-2000” спорт мусобақаларида Наманган вилояти терма жамоаси биринчи ўринни эгаллашди, шахсий биринчиликда енгил атлетика бўйича Экатерина Кремлева, белбоғли кураш бўйича Шуҳрат Бозоров, кураш бўйича Аюбхон Камолов, футболчи Рустам Қурбонбоевларни алохида ютуқлари учун Республикамиз президенти И.А. Каримов томонидан тақдирландилар. 

Боксчи талаба Тўлашбой Дониёров халқаро миқиёсидаги эришган ютуқлари учун  2002 йил “Ўзбекистон ифтихори” унвонига мушарраф бўлган.

2002 йилда Бухоро шаҳрида ўтказилган "Универсиада-2002" ўйинларида муваффақиятли иштирок этган Наманган вилояти терма жамоаси асосини ташкил қилган Факултет талабалари фахрли 3-ўринни эгаллаганликлари учун президент совғаси  билан тақдирландилар. 

2004 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилган "Универсиада-2004" мусобақаларида Факултет талабаларидан ташкил топган жамоа фахрли 3-ўрин соҳиби сифатида президент совғаси билан мукофотланди.

2004 йилнинг август ойида Гретсиянинг Афина шахрида ўтказилган            28-ёзги Олимпияда ўйинларида факултет талабаси Тўлашбой Дониёров мамлакатимиз терма жамоаси таркибида иштирок этди.

Факултет талабаси Рустамжон Умаров белбоғли кураш бўйича 2006 йили Қозоғистон Республикасининг Алмати шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида  1-ўринни олиб, олтин медалга сазовор бўлди. 

Тошкент шаҳрида ўтказилган "Универсиада-2007" спорт мусобақаларида умумжамоа хисобида 2-ўринни эгаллаган Факултет талабалари, президент совғаси  билан тақдирландилар. 

Бухоро шахрида  ўтказилган “Универсиада-2013” спорт мусобақаларида факултет баскетбол қизлар жамоаси фахрли 2-ўрин эгаллашди.

Факултет талабаси Ойбек Мамазунунов бокс спорт тури бўйича 2013-2014 йилларда Осиё чемпиони ва Жаҳон чемпионатининг совриндори бўлди.    

Факултет магистранти Абдулазиз Ҳамиджанов 2014 йилда белбоғли кураш бўйича Жаҳон чемпионатида  бронза медалига сазовор бўлди.




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев