КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Филология факултети

29.12.2017 | Факультетлар

Факултет декани - ф.ф.н. дотс. Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич
Факултет манзили: Наманган шаҳри, Уйчи кўчаси 316-уй, Филология факултети биноси
Телефон: +99869 227 01 44
Факс: +99869 227 18 84
email: sohibjon.misirov.76@mail.ru
Қабул кунлари: Сешанба 13:00дан 15:00гача,Пайшанба 13:00дан 15:00гача, Жума 13:00дан 15:00гача

Декан ўринбосарларининг рўйхати

- Дадабоев Олимжон Ортиқович маънавий ва аҳлоқий-тарбия ишлари бўйича ўринбосари

- Абдураззақов Элдор Ғофуржонович ўқув ишлари бўйича ўринбосари

- Козлова Лола Салимбековна ўқув ишлари бўйича ўринбосари

Факултетнинг қисқача тарихи

Факултет 2010-йилда Хорижий филология, Ўзбек ва рус филологияси факултетлари негизида ташкил этилган. Факултет таркибига кирган ўзбек филологияси бўлими 1942–йилдан, рус филологияси бўлими 1954–йилдан, чет тили бўлими 1966 йилдан бошлаб фаолият кўрсатиб келади.

Факултет ташкил этилгандан буён унга дотсент С. Жамолов, дотсент Д.Eшондадаев, дотсент Т. Ғозибоев, дотсент Х.Шарипов, дотсент Р. Мухаммаджонова, дотсент А.Сой, дотсент П. М. Бронштейн, дотсент К. Носиров, дотсент М. Юсупов, профессор О.Носиров, профессор Н.Отажонов, дотсент С.Сайдалиев, дотсент А.Абдуллажанов, дотсент Ф.Габдулхаков, дотсент О.Голубсов, дотсент Ҳ.Усмонова, дотсент Ш. Абдураҳмонов, дотсент Н. Улуқов, дотсент Р. Каримовлар раҳбарлик қилишган.

Ҳозирда Факултетда Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич раҳбарлик қилади

Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич 1976 йил 16 апрелда Наманган вилояти Наманган туманида зиёли оиласида туғилган. Миллати - ўзбек. У 1993-1997 йилларда Наманган давлат университети Жаҳон тиллари факултетида ўқиган. 1997-2002 йилларда Наманган давлат университети “Таржима назарияси ва методикаси” кафедрасида инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 2002-2003 йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Инглиз тили назарияси ва ўқитиш методикаси” кафедрасида стажёр-тадқиқотчи, 2003-2006 йилларда мазкур университет мақсадли аспирантурасида илмий-тадқиқот ишларини олиб борган. 2007 йил 16 ноябрда 13.00.02-таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) ихтисослиги бўйича Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети қошидаги Ихтисослашган Кенгашда “Касб-ҳунар коллежларида инглиз тили ўқитишнинг лингводидактик асослари” мавзусида номзодлик диссертасиясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

2007-2008 йилларда НамДУ Лексика-стилистика кафедраси катта ўқитувчиси, 2008-2009 ўқув йилларида “Факултетлараро чет тиллар” кафедраси мудири, 2009-2010 ўқув йилларида Лексика-стилистика кафедраси мудири, 2010-2011 ўқув йилларида Инглиз тили ва адабиёти кафедраси мудири лавозимларида фаолият олиб борган.

Соҳибжон Мисировнинг илмий-тадқиқот иши юзасидан 50 дан ортиқ илмий ишлари Республика ва хорижнинг нуфузли илмий журнал ва газеталарида чоп этилган. У халқаро ва республика миқиёсида ўтказилган илмий анжуманларда иштирок этган ва тезислари илмий тўпламларда чоп этилган.

Қуйидаги хорижий мамлакатларда малака ошириб қайтган:

1. 2013 йил 9 июндан 16 июнгача Норвегиянинг Осло-Акершус университетида: “Ўзбекистон ва Норвегия мамлакатлари олий таълим тизимида маданиятлараро мулоқот алмашинувининг ўрни” (Интерcултурал аwаренесс ин Ҳигҳер Эдуcатион Узбекистан анд Норwай cоунтриес) мавзусида;

2. 2014 йил 14 июндан 22 июнгача Малазия техник ҳамкорлик (Malasian Technical Cooperation Programme (MTCP) дастури доирасида “Университетларни электрон тарзда бошқариш бўйича раҳбар ходимлар учун трейнинг (Managing e-University: Study Visit for Senior Officals) курсида;

3. 2014 йил 14 июлдан 2 августгача АҚШ давлат департаментининг “Инглиз тилини хорижий тил сифатида ўқитиш (English as a Foreign Language)” мавуидаги ҳалқаро (International Visitor Leadership Program) дастури доирасида.

Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич 2012 йил 1 декабрдан то ҳозиргача Наманган давлат университети Филология факултети декани лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

Факултетнинг моддий-техник базаси кейинги йилларда кескин ўсди. Корейс тили маркази очилди. Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва KOICA ташкилоти ҳомийлигида 10000 АҚШ долларидан ортиқ қийматга эга бўлган замонавий адабиётлар, ўқитишнинг техник воситалари жамланган 4 та кутубхона ташкил этилди. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар бундаги аудио-видео магнитофонлар, телевизор, газета ва журналлардан мустақил ишлаш жараёнида унумли фойдаланмоқдалар. Самовий антенна ёрдамида хорижий телекўрсатувларни бевосита қабул қилиш имконияти мавжудки, бу нарса тил амалиёти учун муҳим омилдир. Факултетдаги барча компютерлар интернет тармоғига уланган.

2013-2014 ўқув йилида факултетда 978 нафар бакалавр, 34 нафар магистр таҳсил олган.

Факултетнинг илмий салоҳияти

Филология факултетида 4 та йўналиш Филология ва тилларни ўқитиш-инглиз тили, ўзбек тили, рус тили ва немис тили йўналишлари бўйича бакалавр, 3 та Адабиётшунослик (инглиз адабиёти) ва Лингвистика инглиз тили ва ўзбек тили мутахассисликлари бўйича магистр талабалари таҳсил оладилар.

Бакалавриат йўналишида 43 та академик гуруҳ мавжуд бўлиб, ушбу гуруҳларда 1035 та бакалавр талабалари таълим олади. Жумладан инглиз тили йўналиши 21 та академик гуруҳида 572 нафар, ўзбек тили йўналиши 10 академик гуруҳида 227 нафар, рус тили йўналиши 8 академик гуруҳида 168 нафар ва ниҳоят немис тили йўналиши 4 академик гуруҳида 68 нафар талаба таълим олади.

Факултет тасарруфида 5 та кафедра Инглиз тили ва адабиёти, Ўзбек тили ва адабиёти, Рус тили ва адабиёти, Немис ва франсуз тиллари ҳамда Факултетлараро чет тиллар кафедралари мавжуд бўлиб, уларда 91 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда, улардан 2 нафар фан доктори, 21 та фан номзодлари ва досентлар, 25 таси катта ўқитувчи ва 46 таси ўқитувчилардир.

Факултетда талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга катта э`тибор берилади ва бу борада ўзига хос ан`аналар мавжуд. «Тил ва ма`навият», «Билим. Тафаккур. Табассум». «Кулги кечаси» каби интелектуал ва кўнгилочар ўйинлар нафақат ма`навий тарбияга, балки талабалар билимини чуқурлаштиришга ҳам яхши хизмат қилади. Рус тили ва адабиёти кафедраси қошида ташкил этилган «Лирик лаҳзалар» ёшлар ше`рият клуби (раҳбари-дотсент Қ.Носиров) нафақат факултет ва университет, балки вилоят миқёсида фаолият кўрсатиб, ижодкор ёшларни ўз атрофига тўпламоқда. Клуб томонидан ҳар йили адабий танловлар, ижодий учрашувлар ўтказиб турилади, иқтидорли ёш қаламкашларнинг асарларидан алманахлар чоп этилмоқда. Ҳозиргача 5 та алманах нашр этилди. «Лирик лаҳзалар» ёшлар ше`рият клуби раҳбари дотсент Қ.Носиров ташаббуси билан Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60-йиллигига бағишлаб вилоят миқёсида конференсия ташкил этилди.

Факултетда илмий тадқиқот ишларига ҳам катта эътибор берилади. Филологиянинг долзарб муаммолари бўйича илмий конференсиялар ўтказиб турилади. 2005-2014 йиллар оралиғида 7 та монография, 30 дан ортиқ ўқув қўлланмалари чоп этилган. 2006-2014 йиллар мобайнида факултетда 16 марта Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди. Анжуман материаллари асосида мақолалар ва илмий ишлар тўпламлари чоп этилди.

2012-йилда факултетнинг икки нафар талабаси Хакима Тўрабоева ва Зулайҳо Зайниддиновалар ”Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар. 2013 йил инглиз тили йўналиши талабаси Дилмурод Жумабоев Навоий стипендияси совриндори бўлди. Шунингдек, факултетда Мария Тян, Райхон Асадова сингари фан олимпиадалари ғолиблари, Мирзоҳид Бойқўзиев, Нилуфар Худайбердиева каби спорт мусобақалари бўйича мамлакат чемпионлари, Камолот ЁИҲнинг иқтидорли талабалар учун «Камолот таълим гранти» соҳибалари Ҳакима Тўрабоева ва Қизлархон Аҳмаджонова, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, шоира Гулчеҳра Зокирова (Беназир) каби фаол ва иқтидорли талабалар таҳсил олади. 2014 йил Инглиз тили ва лексика-стилистика кафедраси ўқитувчиси Дилафруз Саримсақова ”Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

2013-2014 ўқув йилида факултетнинг бир қатор профессор-ўқитувчилари ва талабалари Англия, АҚШ, Малайзия, Германия, Норвегия, Корея, Франсия мамлакатларида малака ошириб қайтдилар. 2013-2014 ўқув йилида талабалардан грант совриндорлари Одина Ҳошимова – Норвегияда, Шаҳло Дедамирзаева Корея Республикасида, Абдулазиз Зиёдхонов Германияда малака оширдилар.

Факултетда қуйидаги йўналишлари бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрланади:

Бакалавриат йўналишида

5120100 Филология ва тиилларни оқитиш (инглиз тили)

5111400 Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили)

5120100 Филология ва тиилларни оқитиш (немис тили)

5120100 Филология ва тиилларни оқитиш (ўзбек тили)

5111300 Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда)

Магистратурада

5А120101 Адабиётшунослик (тиллар ва тадқиқот йўналишлари-инглиз адабиёти)

5А120102 Лингвистика (инглиз тили)

5А120102 Лингвистика (ўзбек тили)




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев