КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор

28.12.2017 | Раҳбарият

Фото: Ахборот хизмати

Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович - география фанлари номзоди, доцент

Қабул кунлари: Шанба 14:00-16:00

Тел: (0-369) 227-21-05

email: al_prorektor@namdu.uz

К.М.Боймирзаев 1984 йилда Самарқанд давлат университетини тугатгандан сўнг Наманган шаҳар 15-ўрта мактабда география ўқитувчиси лавозимида иш бошлади. 1987-1991 йилларда Наманган педагогика иниститутида география кафедра катта лаборанти, 1991-1996 йилларда Наманган давлат университетида география кафедраси ўқитувчиси, 1996-1999 йилларда география кафедраси катта ўқитувчиси, 1999-2006 йилларда география кафедраси мудири лавозимларида фаолият кўрсатди.

К.М.Боймирзаев 1995 йилда “Фарғона водийси воҳа ландшафтларининг агроирригацион ётқизиқлари ва улардан оқилона фойдаланиш” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ЎзМУ (собиқ ТошДУ) нинг Иҳтисослашган кенгашида муваффақиятли ҳимоя қилган.

К.М.Боймирзаев ҳозирга қадар 90 дан ортиқ илмий, илимий-услубий ишлари эълон қилинган. Жумладан 1 та монография, 6 та ўқув қўлланма, 3 та ўқув-услубий қўлланмалари чоп этилган.

К.М.Боймирзаев Наманган давлат университетида Ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи, 2006-2008 йилларда Молия-иқтисодиёт ишлари проректори, 2008-2010 йилларда География ва иқтисодиёт факультети декани лавозимларида ишлаган. Ҳозирги кунда университетнинг Академик литцей ва касб-хунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор вазифасида ишлаб келмоқда.

К.М.Боймирзаев ўз ишига масъулият билан қарайди, шу билан бирга ҳамкасбларига, талабаларга нисбатан хушмуомала ва дўстона муносабатда бўлиб келган. Университетда кафедра мудури, факультет декани, проректор бўлиб ишлаган даврида ҳам ўз ишига доим масъулият билан қараб, белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариб келганлиги билан жамоада хурмат этибор қозониб келмоқда.




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев