КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Илмий ишлар бўйича проректор

28.12.2017 | Раҳбарият

Фото: Ахборот хизмати

Қодирхонов Муродхон Рашидхонович - кимё фанлари номзоди, дотцент

Қабул кунлари: пайшанба 14:00-16:00

Тел: (0-369) 227-06-12

email: ilmiy_prorektor@namdu.uz

Қодирхонов Муродхон Рашидхонович 1971 йил 11 июлда Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида туғилган.

М. Кодирхонов 1994 йили Тошкент давлат университетининг кимё йўналишини имтиёзли диплом билан тамомлаган. У 1994-1997 йиллар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Полимерлар кимёси ва физикаси институтида (ЎзР ФА ПКФИ) аспирантурада тахсил олган. 1998 йили «Н-виниллактам асосидаги сополимерларнинг молекуляр массавий, конформацион тавсифлари ва композицион гетерогенлиги» мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Хозирда мазкур институтнинг докторант-тадқиқотчиси хисобланади (Илмий маслаҳатчиси, академик С. Ш. Рашидова). У 1999 йилда ЎзР Фанлар Академиясининг Республика Ёш олимлар мукофоти совриндори бўлган. М.Қодирхонов 60 дан ортиқ илмий мақолалар ва ўқув-услубий ишланмалар муаллифи.

М.Қодирхонов ўзининг илмий-педогогик фаолиятини 2001 йилдан бошлаб Наманган Давлат Университетида давом эттирмоқда. У университетнинг кимё йўналиши бакалавр ва магистрларига ихтисослик ва махсус фанлардан таҳсил бериб келмоқда. Ушбу фанлар бўйича у янги таълим стандартларига мувофиқ фан дастурлари ва ўқув қўлланмаларини ишлаб чиққан.

М.Қодирхонов Германия, Латвия, Хитой, Малайзия давлатларининг илмий ва ўқув марказларида малака оширган.

М.Қодирхонов 2002-2003 йиллар Осиё тараққиёт банкининг UZB-1373 кредити лойиҳаси доирасида Касб-ҳунар таълим муассасалари ўқитувчиларининг малакасини оширишга йўналтирилган масофавий таълим материалларини яратиш бўйича 5SSEPG'DE грантининг «Кимё модули»ни яратиш лойиҳаси менежери бўлган. Хозирда ушбу модул Республикада масофавий таълим бўйича ўқитишда амалда жорий этилган.

М.Қодирхонов 2008 йилдан буён Наманган давлат университетининг илмий ишлари проректори лавозимида ишлаб келмоқда.




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев