КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Ректор

28.12.2017 | Раҳбарият

Фото: Ахборот хизмати

Умаров Абдусалам Вахитович - техника фанлари доктори, профессор.

Қабул кунлари: сешанба 14:00-16:00

Тел: (+99869) 227-01-44, Факс: 227-01-44

email: rector@namdu.uz 

Умаров Абдусалам Вахитович 1960 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

1982 йилда Тошкент Давлат Университетини тамомлаган. Техника фанлари доктори, профессор.

1983-1994 йилларда ТошДУда аспирант, ассистент, досент, докторант бўлган.

1995-2002 йилларда Халқ таълими вазирлиги қошидаги Республика махсус гимназияси директори.

2002-2006 йилларда “Фан ва тараққиёт” Илмий Техникавий Комплексида катта илмий ҳодим.

2006-2008 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУда доцент.

2008-2012 йилларда Тошкент темир йўл муҳандислари институтида кафедра мудири, профессор.

2012 йил февралдан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида академик литсей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор лавозимларида ишлаган.

А.В. Умаров Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 августдаги 235-сонли қарорига асосан Наманган давлат университети ректори лавозимида ишламоқда.

А.В. Умаров педагогик ва илмий ишлар бўйича фаолият олиб бормоқда. Шу кунга қадар 170 дан ошиқ илмий ва илмий услубий ишлар чоп этган. Асосий педагогик фаолияти умумий физика курси бўйича, илмий изланишлари полимер композицион моддалар яратиш, уларнинг электрофизикавий, иссиқлик физикаси ва меҳаник хоссаларини ўрганишдан иборат.

Унинг раҳбарлигида 4 та шогирди фан номзоди диссертасиясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Ҳозирги кунда унинг раҳбарлигида 2 шогирди докторлик диссертасияси устида илмий изланиш олиб бормоқдалар.

Оилали – рафиқаси педагогика соҳасида илмий изланувчи. 4 нафар фарзанди бор.




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев