КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Университет тарихи

27.12.2017 | Университет

1941 йил 6 мартда Наманган вилояти ташкил этилиши муносабати билан халқ маорифи тармоқларини кенгайтириш, уларни малакали педагог кадрлар билан мустаҳкамлаш энг муҳим масалалардан бирига айланди. Республика ҳукумати умумтаълим мактабларини ўқитувчи кадрлар билаи таъминлашга алоҳида аҳамият бериб, Наманганда муаллимлар тайёрлайдиган олийгоҳ очишга қарор қилди.

Наманган марказидаги 5-мактаб биносида 1942 йили Андижон ўқитувчилар институтининг шахобча-тармоғи Наманган муаллимлар тайёрлаш олийгоҳи ташкил этилди. Дастлаб ўзбек тили ва адабиёти ҳамда физика-математика бўлимлари очилиб, унда 74 нафар талаба таълим ола бошлайди. 1944 йилдан ана шу тармоқ мустақил Наманган ўқитувчилар институтига айлантирилди. 1945-1946-ўқув йилидан бошлаб институтда талабалар ва муаллимлар сони орта бошлади. Ўша йили бешта мустақил кафедра ташкил этилиб, унда жами 19 нафар ўқитувчи фаолият олиб борди. Дастлаб ташкил этилган 3 та факулътет – физика-математика, ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти факулътетларида 1945-1946 ўқув йилида жами 227 нафар талаба таҳсил олди.

Наманган ўқитувчилар институти Ўзбекистон ҳукуматининг қарори ва Маориф Вазирлигининг 1955 йил 17 майдаги буйруғига асосан 1955-1956 ўқув йилидан бошлаб Наманган давлат педагогика институтига айлантирилди. Наманган ўқитувчилар институти педагогика институтига айлантирилгач, 1959 йилгача бўлган даврда институтда илмий даражага эга бўлган ўқитувчилар сони 8 кишига етди.

1959-1960-ўқув йилига келиб институтда бешта факулътет ва уларда 8 та кафедра бўлиб, 62 нафар профессор-ўқитувчи ишлади.1962-1963 ўқув йилида университетнинг ҳозирги марказий маъмурий биноси қуриб фойдаланишга топширилиши, унда 600 нафар талабанинг билим олиш имкониятини яратди. 1965-1966 ўқув йилидан бошлаб 400 ўринли талабалар турар жойи қуриб битказилиб, талабалар ихтиёрига берилди.

Барча Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари қатори Наманган олий даргоҳининг ҳам тараққиёти Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И. А. Каримовнинг 1992 йил 28 февралдаги Фармонига мувофиқ Наманган педагогика институти негизида Наманган давлат дорилфунунининг ташкил этилганлиги билан чамбарчас боғлиқ бўлди.

Бугунги кунда университетда 29 та бакалавриат йўналишида қарийб 5500 нафар, 13 та магистратура мутахассислиги бўйича 88 нафар талабалар таҳсил олмоқдалар. Уларга 453 нафар профессор-ўқитувчилар, жумладан 11 нафар фан доктори ва 121 нафар фан номзодлари юқори малакали билимлар бериб келмоқдалар.




Манбаа: Ахборот хизмати

© 1942 - 2018
Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев